Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тожикистонда Ўзбекистон маданияти кунлари ўтказилади
2016 йил 27-28 декабрь кунлари Душанбе шаҳрида Ўзбекистон Республикаси билан Тожикистон Республикаси ўртасида савдо-иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро комиссиянинг тўртинчи мажлиси бўлиб ўтди. Унда бир қатор келишувлар имзоланди.
Хусусан, Тожикистон пойтахтида 2017 йилнинг апрелида Ўзбекистон саноат маҳсулотлари кўргазмасини ўтказиш ҳақида протокол имзоланди. Режалаштирилишича, кўргазмада ўзбек автомобилсозларидан тортиб озиқ-овқат саноати вакилларининг маҳсулотлари намойиш этилади. «Душанбеда кўргазма якунига кўра тожик ва ўзбек ишчи доиралари ўртасида бизнес-форум ҳам ташкил этилади», - дея хабар берди «АП» Тожикистон ҳукуматидаги манбага асосан.
Бундан ташқари, Тожикистонда келаси йилнинг ёзида Ўзбекистон маданияти кунлари ҳам бўлиб ўтиши ҳақидаги келишувга эришилди.
Аввалроқ, икки давлат пойтахтлари ўртасида 2017 йилнинг биринчи ярмида авиапарвозларни тиклаш ҳақида протокол имзолангани ҳақида хабар бергандик.
Ҳукуматлараро комиссиянинг навбатдаги мажлиси 2017 йил Тошкент шаҳрида ўтказиладиган бўлди.
Мавзуга оид
10:17
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026