Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбул аэропортида терактга алоқадорликда гумонланиб 2 киши қўлга олинди
Туркия ҳукумати Истанбулдаги Отатурк номидаги халқаро аэропортда икки нафар хорижликни қўлга олди. Маҳаллий телевидениеда хабар қилинишича, бу шахслар 1 январь кунги терактга алоқадорликда гумон қилинмоқда.
Хабарда қўлга олинган шахслар қайси давлат фуқаролари эканига ойдинлик киритилмаган.
Бундан олдинги хабарларда Туркия ҳуқуқ-тартибот органлари терактга алоқадорликда гумон қилинган 14 кишини қўлга олгани ҳақида айтилганди. Аммо улар орасида теракт ижрочиси йўқ.
Истанбулдаги Reina тунги клубига Калашников автомати билан қуролланган шахс 1 январь кунига ўтар кечаси бостириб кирди ва Янги йил байрамини нишонлаётган одамларни қирғин қилди. У ҳужум уюштирган вақтда бино ҳудудида 700га яқин киши бўлган ва ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлиб, 69 киши жароҳатланган.
Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
1 январь куни полиция теракт ИШИД аъзоси бўлган Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди.
Кўп ўтмасдан бу теракт Қирғизистон фуқароси бўлган 28 ёшли Яҳё Машрапов томонидан содир этилгани ҳақида хабар тарқатилди.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026