Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон ўз фуқароси Истанбул терактига алоқадорлиги ҳақидаги маълумотни текширмоқда
Қирғизистон махсус хизматлари республика фуқароси Истанбулдаги терактга алоқадор бўлиши мумкинлиги ҳақидаги маълумотни текширади. Бу ҳақда РИА Новости мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитасидаги манбага асосланиб хабар берган.
"МХДҚ республика фуқароси Истанбулдаги терактга алоқадорлиги ҳақида тарқатилган хабарни текширмоқда. Туркия ҳукуматига бу борада сўров юборилди", — деган агентликка қўмита матбуот хизмати бошлиғи Роҳат Сулаймонов.
Истанбулдаги Reina тунги клубига Калашников автомати билан қуролланган шахс 1 январь кунига ўтар кечаси бостириб кирди ва Янги йил байрамини нишонлаётган одамларни қирғин қилди. У ҳужум уюштирган вақтда бино ҳудудида 700га яқин киши бўлган ва ҳужум оқибатида 39 киши ҳалок бўлиб, 69 киши жароҳатланган.
Ҳужум учун жавобгарликни ИШИД ўз зиммасига олган.
Аввалига бу ҳужумни уюштирган террорчи йўқ қилингани ҳақида айтилди. Кўп ўтмай бу маълумот инкор қилинди.
Айни вақтда ушбу террорчини қидириш ишлари давом эттирилмоқда.
1 январь куни полиция теракт ИШИД аъзоси бўлган Ўзбекистон ёки Қирғизистон фуқароси бўлиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатганди.
Бугун теракт ижрочилигида гумонланувчининг Истанбул бўйлаб кезиб юрганида ўзи томонидан олинган видео намойиш этилганди.
Кўп ўтмасдан бу теракт Қирғизистон фуқароси бўлган 28 ёшли Яҳё Машрапов томонидан содир этилгани ҳақида хабар тарқатилди.
Мавзуга оид
18:08 / 09.06.2026
Истанбулда ўзбекистонлик 6 ёшли бола трамвай остида қолиб, вафот этди
13:14 / 07.06.2026
Олти йилдан буён қидирувда бўлган ўзбекистонлик аёл Туркияда ушланди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
19:27 / 05.04.2026