Жаҳон | 23:59 / 04.01.2017
5869
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Суриядаги турк қўшинларига ёрдам бериш эҳтимолини рад этмади

Америка Қўшма Штатлари Туркия томони билан ушбу мамлакат Қуролли кучларининг Сурия шимолида жойлашган Ал Боб ҳудудидаги қўшинларига ҳарбий ёрдам бериш масаласини муҳокама қилмоқда. Бу ҳақда, ИШИДга қарши АҚШ етакчилигидаги халқаро коалиция вакили Жон Дорриан маълум қилган

«Биз Ал Боб ва унинг атрофидаги турк ҳарбий амалиётлари давомли равишда қўллаб-қувватланишини кутаяпмиз», — деган Дорриан. Унинг қайд этишича, Америка ҲҲК самолётлари Туркияга ёрдам беришга улгурган. 

Доррианнинг сўзларига кўра, айни вақтда мазкур масала дипломатлар даражасида муҳокама қилинмоқда. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид