Жамият | 12:22 / 04.01.2017
6191
1 дақиқада ўқилади

Мадридда тўнғизлар туфайли 146 ЙТҲ қайд этилди

Мадрид ҳукумати ёввойи тўнғизларни отиш бўйича кампанияга старт беришига тўғри келди. Бунга уларнинг шаҳар яқинида кўпайиб кетгани сабаб қилиб кўрсатилмоқда. The Local нашри шу ҳақида хабар берди. 

Сўнгги 5 йилда шаҳар ҳукумати бир неча марта шундай кампания ҳақида эълон қилган. Аҳоли ўқ овозидан қўрқиб кетмаслиги учун тўнғиз ови найзалар ёрдамида амалга оширилади. 

Камон ёрдамида тўнғиз ови

Бироқ экологлар жониворларнинг бундай усулда йўқ қилинишига қарши чиқишмоқда, бунга муваффақиятсиз ов натижасида тўнғизларнинг азобланиб ўлиши сабаб қилиб кўрсатилмоқда. 

Овчилар парклар, гольф майонлари ва Мадрид чеккаларида тўнғизларни найзадан пойлашмоқда. 

Полиция маълумотларига кўра, Мадридда тўнғизлар туфайли камида 146 ЙТҲ содир бўлган. 

Лола Раҳманбаева
Тайёрлаган Лола Раҳманбаева
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид