Ўзбекистон | 18:45 / 09.01.2017
65590
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистоннинг 2017 йилдаги қурилиш ишлари Раматов зиммасига юклатилди

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йилнинг 30 декабридаги 423-рақамли қарори билан 2017 йилги пудрат қурилиш ишлари Дастурининг асосий параметрлари тасдиқланди.

Қарорга кўра 2017 йилги қурилиш, модернизация, реконструкция ва капитал таъмирлаш бўйича пудрат қурилиш ишлари манзилли дастурлари тасдиқланди:

•  2017 йилга ўтадиган ижтимоий соҳа объектлари, коммунал, мелиоратив-ирригация ва йўл-транспорт инфратузилмаси объектлари, шунингдек йирик ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектлари;
•  2017 йилда яна бошланадиган ижтимоий соҳа объектлари, қишлоқ ҳудудларда намунали лойиҳалар бўйича турар-жойлар, коммунал, мелиоратив-ирригация ва йўл-транспорт инфратузилмаси, шунингдек йирик ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектлари.

Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлиги – қурилиш буюртмачиларига қуйидагиларни таъминлаш вазифаси юклатилди:

•  2 ҳафталик муддатда манзилли дастурларга киритилган объектларни молиялаштиришни таъминловчи ташкилий-техник тадбирлар мажмуасини тасдиқлаш;
•  2016 йилдан ўтган объектлар бўйича қурилиш-монтаж ишлари даври тасдиқланган меҳнат ишлаб чиқариш графиклари билан мос равишда тўхтатмаслик;
•  объектларни имзоланган шартномалар талабларини бажариш ва амалга оширилаётган ишлар сифати талабларига риоя қилган ҳолда ўз вақтида ишга тушириш;
•  бош пудраднинг саноат-фуқаролик объектларининг қурилиш, реконструкция ва модернизацияси учун битим тузишда «Ўзмахсусмонтажқурилиш» АК бўлинмаларини қурилишнинг монтаж ва махсус ишларини бажаришга асосий пудратчидан пудратга олиш битими бўйича жалб этиш;
•  ҳисобот давридан сўнг келувчи ойнинг 5-кунига қадар, ҳар ойлик асосда иқтисодиёт Вазирлиги ва Давлат архитектура-қурилиш қўмитасига Дастурни амалга ошириш бўйича маълумот тақдим этиш.

Ушбу қарор ижроси юзасидан назорат Ўзбекистон Республикаси Бош вазири биринчи ўринбосари – «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ раиси О.Ж. Раматов зиммасига юкланди.

Мавзуга оид