Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Буюк Британияда 15 ёшли ўсмир 7 ёшли қизнинг ўлимида айбланмоқда
Буюк Британияда 15 ёшли ўсмир 7 ёшли қизнинг ўлимида айбланиб, суд олдида жавоб бермоқда. Қизча ўйин майдони яқинида оғир аҳволда топилган, бироз вақт ўтгач эса ҳаётдан кўз юмган. Бу ҳақида Daily Sabah нашрида хабар берилди.
Британия қонунларига мувофиқ, номи ошкор қилинмаган ўсмир қиз чоршанба куни хавфсизлик идораси назоратига олинган. Шунингдек у қуролга эгалик қилишда ҳам айбланган.

Шимолий Йоркшир полицияси жабрланувчининг исми Кэти Раф эканини маълум қилиб, мактаб формасида қарсак чалиб турган қиз суратини тақдим этди.
Манбага кўра, душанба куни кундузи Йоркдаги Вудторп ҳудудидаги манзилга полиция ходимлари чақирилган. Уларга яқин орада ҳаёт учун хавфли жароҳатлар билан топилган Кэти ҳақида хабар берилган. Қизча зудлик билан шифохонага етказилган, бироқ тез орада ҳаётдан кўз юмган.
Мавзуга оид
18:06 / 17.06.2026
Шавкат Мирзиёев лорд Стоквуд бошчилигидаги Британия делегациясини қабул қилди
10:30 / 16.06.2026
BBC ва FT: Стармер билан боғлиқ ёнғинлар ортида Россия изи бўлиши мумкин
23:06 / 15.06.2026
Британияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади
19:31 / 14.06.2026