Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Bosch янги Kuri роботларини тақдим этади (фото+видео)
Уй роботи неча пулга баҳоланиши мумкин? Bosch компанияси томонидан яратилган Mayfield Robots стартапи 699 доллар эвазига ҳаракатланувчи Kuri роботини таклиф этади – 2016 йилги флагман смартфонлар нархи билан солиштирадиган бўлсак, бу у қадар қиммат эмас. Бу ҳақида heykuri.com сайтида батафсил маълумот олиш мумкин.
Смарт-болакай йўлидаги тўсиқларни четлаб ўтиб, уй ичида мустақил ҳаракатлана олади, мусиқа қўяди, хавфсизликни назорат қилади, IFTTT’дан смарт-қурилмаларни бошқаради, уй эгаларининг юзлари ва ҳаракатларини таний олади. Робот овозли буйруқларни тушунади, унга "Hey, Kuri" дейилса, бас. У сўзлар билан жавоб бермайди, албатта. Мулоқот давомида товушли ва ёруғлик сигналлари, шунингдек “сўзловчи кўзлар” қўлланилади.
Объектларни кузатиш ва таниш учун Full HD-камерадан фойдаланилади. iOS ва Android қурилмалар дастурий таъминоти Kuri’ни эҳтиёжларга кўра созлаш имконини беради. Масалан, тизим уйнинг катталарига болалар мактабдан келгани ёки уйдан чиқиб кетгани ҳақида матнли хабар йўллай олади.
Kuri аккумуляторни қачон зарядлаш кераклигини мустақил ҳал қилади ва док-станцияга ўзи боради.
Бўйи - 60 сантиметр, вазни - 14 килограмм бўлган роботга олдиндан буюртмалар тушмоқда. Kuri жорий йилнинг охирига яқин сотувда пайдо бўлади.
Мавзуга оид
19:40 / 31.05.2026
Токио кўргазмасида игнадан ип ўтказа оладиган робот намойиш этилди
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
07:34 / 31.03.2026
Инсонга ўхшаш юз ифодаси: Хитой робототехникаси янги босқичга чиқди
07:35 / 23.03.2026