Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бугун Страсбургда Европарламентнинг янги раҳбари сайланади
17 январь куни Страсбургда Европа парламент ассамблеясининг пленар сессиясида Европарламент раиси сайлови бўлиб ўтади.
Мартин Шульц ўтган йилнинг ноябрь ойида ЕП раҳбари лавозимидан кетиш ва Германияда Социал-демократик партиянинг Шимолий Рейн-Вестфалия федерал ерлигидаги номзодлари рўйхатини бошқариш нияти борлигини билдирган эди.
Кузатувчиларнинг фикрича, ЕИ олий парламент органи раҳбарлигига Антонио Таяни, социалист Жанни Пителла ва либерал Ги Верхофстадт номзоди кураш олиб боради. Европарламент раиси яширин овоз бериш йўли билан аниқланади.
63 ёшли итальян сиёсатчиси Антонио Таяни Европарламентнинг энг кўпсонли сиёсий фракцияси – ўнг марказчи Европа халқ партияси вакили ҳисобланади. У бир вақтлар Европа саноат ва тадбиркорлик бўйича еврокомиссари лавозимида ҳам фаолият юритган.
Таянининг ватандоши – 58 ёшли Жанни Пителла Европа социалистлар партияси номзоди ҳисобланади. Пителла Европарламентда айни партия фракциясини бошқаради.
Ва ниҳоят, Бельгиянинг собиқ бош вазири Ги Верхофстадт Европа либерал демократлари фракциясига раҳбарлик қилади.
Европарламент депутатларининг 50 фоизи ва яна бир овозини тўплаган номзод раисликка сайланган ҳисобланади. Экспертлар, ўз навбатида, 63 ёшли итальян сиёсатчиси Антонио Таянининг имкониятларини юқори баҳолашмоқда.
Мавзуга оид
18:38 / 17.02.2026
Қирғизистонда Конституциявий суд навбатдаги президентлик сайлови санасига аниқлик киритди
11:58 / 12.02.2026
Зеленский сайловлар ҳақидаги хабарларни инкор қилди
11:53 / 12.02.2026
Европарламент Украина учун 90 млрд евро кредитни маъқуллади
19:02 / 11.02.2026