Жаҳон | 09:52 / 20.01.2017
3701
1 дақиқада ўқилади

Гамбиядаги ҳарбий амалиёт вақтинча тўхтатилди

фото: AP

Ғарбий Африка мамлакатлари иқтисодий ҳамжамиятининг Гамбиядаги ҳарбий амалиёти 20 январь тушгача вақтинча тўхтатилди. Сайловда мағлуб бўлган президент  Яйя Джаммега ҳокимиятни тинч йўл билан топшириши учун имконият бериш мақсадида шундай қарор қабул қилинган. Бу ҳақда Рейтер агентлиги хабар қилмоқда. 

20 январга ўтар кечаси Сенегал ҳукумати ўз қўшинини Гамбияга олиб кирганини маълум қилди. Нигерия ҳам ҳарбийларини сафарбар этганини эълон қилди. Бундан ташқари, Сенегал армияси, Гамбиянинг ҳарбий иншоотларига зарбалар бериш бошлангани ҳақида ахборот тарқатди. 

Эслатиб ўтамиз, 19 январь куни ҳокимиятни сайланган президент Адам Барроуга топшириши керак бўлган амалдаги давлат раҳбари ваколатлари Гамбия парламенти томонидан 18 январда узайтирилган, мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий қилинган эди. Барроу 19 январь куни Гамбиянинг Сенегалдаги элчихонасида вазифасига киришган эди. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид