Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Яшил ҳафта-2017»: Ўзбекистон 151 млн доллардан ортиқ шартнома имзолади
Германия пойтахти Берлин шаҳрида «Яшил ҳафта-2017» анъанавий халқаро қишлоқ хўжалиги кўргазмаси ўз ниҳоясига етиб бормоқда. Кўргазманинг 7 куни мобайнида Ўзбекистон вакиллари Европа ва бошқа мамлакатларга янги ва қайта ишланган мева-сабзавот маҳсулотларини етказиб бериш бўйича 151,2 млн долларлик ўрта ва узоқ муддатли битимларни имзолашди. Бу ҳақда «Ўзагроэкспорт» АЖ матбуот хизмати Кун.Узга хабар қилди.
Дунёнинг Германия, Буюк Британия, Латвия, Жанубий Корея, Ҳиндистон, Хитой, БАА ва Туркия каби 10дан ортиқ мамлакатига Ўзбекистонда етиштирилган мева-сабзавотларни етиштириб бериш бўйича келишувлар имзоланган.
Дунёнинг 66 мамлакатидан келган 1,6 мингдан ортиқ компания ва фермер хўжаликлари қатнашган кўргазмада Ўзбекистоннинг Бош вазир ўринбосари, қишлоқ ва сув хўжалиги вазири Зоир Мирзаев раҳбарлигидаги делегацияси ҳам иштирок этди. Қишлоқ хўжалиги, чорвачилик, боғдорчилик ва озиқ-овқат саноатидаги энг йирик кўргазмага 400 мингдан ортиқ киши ташриф буюргани хабар қилинмоқда.
Ўзбекистон Республикасининг 200 квадрат метр майдонга яқин миллий бурчагида янги мевалар, сабзавотлар ва полиз маҳсулотлари, қуруқ мевалар, ёғ-мой ва виночилик маҳсулотлари, зираворлар ва бошқа қайта ишланган маҳсулотлар намойиш этилди.
Ўзбекистон миллий бурчагига ташриф буюрганлар мамлакатимизнинг мева-сабзавотлар етиштириш салоҳияти, талаб ва таклифларини ўрганишди. Меҳмонлар миллий таомлар, янги ва қуритилган мевалардан татиб кўриш имконига эга бўлишди.
Кўргазма 29 январгача ўз ишини давом эттиради.



Мавзуга оид
10:15 / 17.06.2026
Ўзбекистонда 10 ёшдан катта аҳолининг қарийб барчаси мобил телефон ишлатади
23:44 / 13.06.2026
Туркияда қўлга олинган халқаро қидирувдаги икки шахс Ўзбекистонга қайтарилди
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
11:00 / 08.06.2026