19:20 / 27.01.2017
30983

Бухоро шаҳрига янги ҳоким тайинланди

24 январ куни халқ депутатлари Бухоро шаҳар Кенгашининг навбатдан ташқари сессияси бўлиб ўтди. Унда вилоят ҳокими Ў. Барноев сўзга чиқди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Таъкидланишича, мамлакатимиз Президенти томонидан ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, одамларга муносиб турмуш шароитларини яратиш, улар билан яқиндан мулоқот қилиш ва муаммоларини ҳал этишга қаратилган долзарб вазифалар илгари сурилмоқда. 

"Афсуски, шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш соҳасида жиддий камчиликларга йўл қўйилмоқда. Уй-жой қурилиши ва сифати талаб даражасида эмас. Коммунал тўловлар бўйича қарздорлик бартараф этилмаётир. Шаҳарни ободонлаштириш ишлари аянчли аҳволда. Одамларни ташвишлантираётган муаммоларни ҳал этишга масъулиятсизлик билан қаралаётгани сабабли, юқори ташкилотларга қилинаётган мурожаатлар кўпаймоқда. Бу эса шаҳар раҳбариятининг ташкилотчилиги етишмаслиги, масалага янгича ёндашмаётганини кўрсатади", - деган вилоят ҳокими. 

Сессияда ташкилий масала кўрилган. Шаҳар ҳокими Валижон Ўринов ўз аризасига биноан вазифасидан озод қилинган. Когон шаҳар ҳокими бўлиб ишлаётган Ихтиёр Фармонов Бухоро шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Top