Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
WhatsApp фойдаланувчиларнинг шахсий маълумотларини ошкор қилади
Германиядаги ижтимоий тармоқлар фойдаланувчилари Facebook компанияси устидан судга мурожаат қилишди. Бунга компанияга тегишли бўлган WhatsApp мессенжеридир. Шикоят қилувчиларга кўра, мобил илова фойдаланувчиларга тегишли маълумотларни тўплайди ва тарқатади, деб ёзмоқда ZD Net.
Фойдаланувчилар 2016 йил августида WhatsApp шахсий маълумотларни ошкор қилишини илк маротаба аниқлашган эди. Илова автоматик равишда телефон рақами, исм-шариф, туғилган сана ва бошқаларни Facebook саҳифасига бириктириб қўяди. Экспертларга кўра, айни шу жадвал асосида алоқалар рўйхатидаги дўстлар Facebook саҳифасига қўшилади. Бунда WhatsApp фойдаланувчидан шахсий маълумотларни Facebook тармоғида жойлаштиришга доир изн сўрамайди.
Шунга кўра, фойдаланувчилар истеъмолчилар ташкилотлари федерациясига боғланишган. Айнан ушбу ташкилот судга ариза топширган.
WhatsApp иловасининг таъкидлашича, бу усулда шахсий маълумотларни тақдим этиш, фойдаланиш келишувида қайд этилган. Шу билан бирга, мобил илова раҳбарияти махфийлик сиёсати ва фойдаланиш шартлари ЕИ қонун ва меъёрларига мос келишини алоҳида уқдиришмоқда.
Мавзуга оид
15:22 / 26.01.2026
АҚШда Meta’га WhatsApp махфийлиги бўйича даъво қўзғатилди
15:11 / 16.01.2026
Дума депутати: WhatsApp Россияда 2026 йилда тўлиқ блокланиши мумкин
08:58 / 30.12.2025
РФ суди Telegram ва WhatsApp’ни чеклашга қарши даъвони рад этди
12:15 / 24.12.2025