23:05 / 05.02.2017
8542

«Манчестер Юнайтед» сафарда «Лестер»ни енгди ва мағлубиятсиз сериясини давом эттирди

Англия чемпионатининг 24-турида «Лестер Сити» ўз майдонида «Манчестер Юнайтед»ни қабул қилди. «Кинг Пауэр» стадионида кечган учрашувда Англиянинг амалдаги чемпионлари 0:3 ҳисобида енгилди.

Манчестерликлар жамоаси голларига Генрих Мхитарян, Златан Ибраҳимович ва Хуан Мата муаллифлик қилди. 

Шу тариқа, «МЮ» АПЛдаги мағлубиятсиз сериясини 15 учрашувга етказди, «Лестер» эса қаторасига тўртинчи марта мағлубиятга учради.

Эндиликда «Манчестер Юнайтед» 45 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалида олтинчи ўринда. Жамоа ушбу учрашувдан олдин ҳам олтинчи поғонада эди. «Лестер» эса 21 очкоси билан 16-поғонада қолмоқда.

Лестер – Манчестер Юнайтед 0:3 (0:2)
Голлар: 0:1 – 42 Мхитарян, 0:2 – 44 Ибраҳимович, 0:3 – 49 Мата.
Лестер – Шмейхель, Ҳут, Фукс, Симпсон, Морган, Дринкуотер, Ндиди, Марез, Муса (Кинг, 46), Варди, Окадзаки (Грэй, 46).
Манчестер Юнайтед –    Де Хеа, Смоллинг, Байи, Рохо (Блинд, 46), Валенсия, Мхитарян, Погба, Эррера, Мата (Феллайни, 77), Рэшфорд (Янг, 83), Ибраҳимович.
Огоҳлантиришлар: Дринкуотер (5), Мата (28), Фукс (40), Эррера (55), Погба (56), Де Хеа (88).

Top