Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Муборакнефтгаз» МЧЖга Украина акциядорлик жамияти ускуналар етказиб беради
Украинанинг «Сумское НПО» ОАЖ ва Ўзбекистоннинг «Муборакнефтгаз» масъулияти чекланган жамияти ўртасида шартнома имзоланди. Унга кўра, Украина илмий-ишлаб чиқариш бирлашмаси «Кўкдумалоқ» ёрдамчи компрессор станциясининг 3 навбатида қўлланиладиган компрессорларга 9 та ишчи ғилдирак ва 4 дона роторни етказиб беради.
«Сумское НПО» ОАЖнинг ташқи иқтисодий фаолият бошқармаси етакчи менежери Андрей Мельникнинг қайд этишича, булар буюртмачи иншоотларини режали янгилаш билан боғлиқдир.
Мельникнинг сўзларига кўра, шартномага биноан, Кўкдумалоқ 1,2,3-ёрдамчи компрессор станцияда қўлланиладиган уч турдаги компрессорлар учун ротор ва ишчи ғилдираклар етказиб берилади. Уларни 2006-2008 йилларда Украина компанияси қуриб берган эди.
«Сумское НПО» ОАЖ 2017 йил март ойида ускуналарни Ўзбекистонга етказиб беришни режалаштирган.
Мавзуга оид
16:47 / 10.06.2026
Украина «Фламинго» ракеталари билан Чебоксарга зарба берди
10:00 / 10.06.2026
Германия Украина учун яна 300 миллион евро ажратади
12:12 / 09.06.2026
Ўзбекистоннинг олтин-валюта захиралари қисқарди
10:25 / 09.06.2026