Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Атиги 10 дақиқада заряд олувчи аккумулятор ишлаб чиқилди
Хитойнинг WPG компанияси янги авлод пауэрбанки учун пул воситалари йиғиш бўйича кампанияни йўлга қўйди. Инқилобий аккумуляторни ишлаб чиқариш учун пуллар JD.com майдонида тўпланди. Маблағ кампания муддати тугашидан анча олдин йиғиб бўлинган. Нi-tech шу ҳақида хабар берди.
Янги аккумулятор сиғими - 5 000 мАс. Уни тўлиқ зарядлаш учун атиги 10 дақиқа керак бўлади - бу бундай сиғимдаги тижорат пауэрбанклари учун рекорддир.
Графен аккумуляторнинг заряд вақтидаги ҳарорати литий аналоглардан анча паст.

Бошқа қурилмаларни зарядлаш тезлиги танланган параметрларга боғлиқ. 5В/3А, 9В/2А, 12В/1,5А режимлари қўллаб-қувватланади, максимал чиқиш қуввати - 18 Вт.
Бундан ташқари, WPG компанияси 1000 мАс'ли ихчам аккумулятор ишлаб чиқишни режалаштирмоқда.
Лойиҳани амалга ошириш учун 100 минг юань керак бўлган. Мақола тақдим этилгунга қадар 233 минг юань йиғишга муваффақ бўлинган, сумма кўпайиб бормоқда. Йиғимлар 18 февраль куни якунланади.
Ҳозирча пауэрбанкларнинг нархи ҳақида маълумот йўқ. Бироқ уларнинг кумушранг, тилларанг ва тим қора рангли корпусларда таклиф этилиши маълум.
Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026