АҚШ қитъалараро баллистик ракета учирди
АҚШ Minuteman III қитъалараро баллистик ракетасининг янги парвозини амалга оширди. Маршалл оролларидаги полигон томон учирилган ракета 6,8 минг км га яқин йўл босиб ўтган, деб маълум қилди АҚШ ҳарбий-ҳаво кучларининг глобал зарба қўмондонлиги.
Ракета 8 февралда маҳаллий вақт билан ярим тунда Ванденберг базасидан учирилган. У Тинч океанининг жанубий қисмидаги полигонга отилган. "Синов парвозлари хавфсиз ва самарали ядровий ҳимоянинг мавжудлигини таъминлаш учун қурилманинг аниқлиги ва ишончлигини текширишга ҳамда қимматли маълумотлар олишга имкон беради", дейилган хабарда.
Ракета бир кун аввал учирилиши керак бўлган, бироқ бунга Пентагон пудратчиларининг маошлари борасида чиққан низо халақит қилган.
Minuteman III баллистик ракетаси АҚШ қуролланишида 1970 йилдан бери туради ва мунтазам равишда такомиллаштириб турилади.
Мавзуга оид
20:14
Украина ATACMS билан Россия ҳудудларига зарба бериши мумкин. Бу нимани ўзгартиради?
17:22 / 17.11.2024
Трамп Афғонистондан АҚШ қўшинларини олиб чиққанларни жазоламоқчи – ОАВ
10:05 / 17.11.2024
Трампнинг қайтиши: Украина масаласида АҚШ ва Европанинг позицияси бўлинадими?
21:19 / 16.11.2024