Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жаҳон | 18:52 / 10.02.2017
6178
1 дақиқада ўқилади
Эрдўған яқин вақтлар ичида Москва ва Киевга боради
Туркия президенти Ражаб Тойииб Эрдўған яқин ойлар ичида Россия ва Украинага ташрифини амалга оширади. Туркия ТИВ раҳбари Мавлуд Човушўғлининг айтишича, ташриф саналарини белгилаш муҳокама қилинмоқда.
"Икки ташриф ҳам (Москва ва Киевга - таҳр.) яқин ойлар ичида бўлиб ўтади", деган вазир Украина ТИВ раҳбари Павел Климкин билан Киевдаги учрашув якунида ўтказилган брифинг чоғида.
У Эрдўғаннинг Киевга ташрифи санаси ўз ташрифи давомида муҳокама қилинганини қўшимча қилган. Човушўғли ташриф кунлари яқин вақтлар ичида эълон қилинишини қайд этган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш