Жамият | 09:39 / 11.02.2017
23587
2 дақиқада ўқилади

АҚШда фанга маълум бўлмаган сув маҳлуқи топилди

Фото: www.anews.com

Яқинда флоридалик бир балиқчи Стив Баргерон балиқ овлаш вақтида қармоғига балиқ ўрнига узунлиги ярим метрдан каттароқ келадиган нотаниш сув маҳлуқини илинтирган.

Стив бу жонзотни ёввойи табиатни муҳофаза қилувчи мутахассисларга кўрсатган. Олимлар бир қатор тадқиқотлар ўтказиб, бу жонзотнинг турини аниқлай олишмаган. Бироқ баъзи мутахассислар бу ғайриоддий жонзотни бешиктебратар қисқичбақаларнинг бир кўриниши деб тахмин қилмоқдалар. Бироқ шунга қарамай, бу ерда тавофут бор, чунки бу турдаги жонзотларнинг узунлиги 30 см дан ошмайди, Стив тутиб олган жонзотнинг узунлиги эса 50 см дан каттароқ. Шунинг учун ҳам уни ноёб деб ҳисоблаш мумкин.

Бешиктебратар қисқичбақалар энг йирик умуртқасиз йиртқичлар ҳисобланиб, уларнинг асосий қуроли кучли тирноқлари ҳисобланади. У тирноқлари билан аквариумдаги ойнани тешиб юбора олади. Фанга 4 мингга яқин бундай қисқичбақалар тури маълум ва улар бир-бирларидан фақат ранглари билан фарқ қилади. Бу тур вакиллари жуда яхши хотирага эга ва ўз "танишларини" ҳидидан таний оладилар. 

Мавзуга оид