Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ҳар йили дунёда 230 минг болага саратон ташхиси қўйилади
Ҳар йили дунёда 200 мингдан зиёд бола саратонга йўлиқади, бироқ бу маълумотлар етарлича баҳоланмаган. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Россия идорасининг юқумсиз касалликлар бўлими координатори Светлана Юрасова РИА "Новости"га шу ҳақида маълумот берди.
"Ўтган йили саратондан азият чекувчи болаларга оид маълумотлар етарлича баҳоланмагани таъкидланган эди. Бугунга келиб, ҳар йили дунё миқёсида 230 минг болага саратон ташхиси қўйилиши маълум қилинди. Бу рўйхатга ҳатто 19 ёшга тўлган ўсмирлар ҳам киритилади. Умумий ҳисобда айтиш мумкинки, ҳар йили 15 ёшдан кичик 215 мингга яқин бола ва 15-19 ёшли 85 минг бола саратонга йўлиқади. Шуни таъкидлаш жоизки, ҳар йили 100 мингга яқин бола саратондан ҳалок бўлади", - деди Юрасова. Шунингдек у соғлиқни сақлаш соҳасига катта даромад ажратувчи мамлакатларда касалланган 10 боладан 8 нафари омон қолишини қўшимча қилди.
У муаммо ҳисоблаш тартибида эканини қайд этди: кўпинча ривожланаётган мамлакатларда ҳисоб-китоб олиб борилмайди, шунинг учун онкологик касалликка йўлиққан болаларнинг аниқ сонини келтириш қийин.
Мавзуга оид
20:58 / 26.05.2026
Африкадагилар Эбола безгаги тарқалишини жиловлай олмаяпти
22:16 / 25.05.2026
ЖССТ Конгода Эбола эпидемияси назоратдан чиқиб кетгани ҳақида огоҳлантирди
18:24 / 22.05.2026
Эбола янги штаммига қарши вакцина фақат олти-ўн ойдан кейин тайёр бўлади – ЖССТ
20:13 / 19.05.2026