Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркияда қарийб 600 нафар киши қўлга олинди
Туркия полицияси террорчиликка қарши кураш амалиёти давомида мамлакатда тақиқланган Курдистон ишчи партиясининг аъзоларини қўлга олди. Икки кун давомида тахминан 599 нафар инсон қўлга олинди, деб хабар бермоқда Anadolu агентлиги.
Хабар қилинишича, Курдистон ишчи партиясига алоқадорликда гумонланган 544 шахс куни кеча Туркиянинг 25 вилоятида қўлга олинган. Яна 55 нафар инсон сешанба куни Анқара шаҳри ва Ван, Муш, Адана ҳамда Агри вилоятларида қўлга олинди.
Туркияда 2015 йилнинг июлида Курдистон ишчи партияси билан қуролли можаро тикланганидан сўнг, курд исёнчилари ҳужумлари оқибатида тахминан 900 нафар ҳарбий ва полициячи ҳалок бўлди, шунингдек, оддий фуқаролардан 300 нафари қурбон бўлди. Туркия бош штаби бу давр мобайнида тахминан 10 мингга яқин Курдистон ишчи партияси аъзолари қўлга олинганини хабар қилди.
Мавзуга оид
20:08 / 07.07.2026
Анқарада НАТО саммити бошланди - Трамп Туркияга нисбатан санкцияларни бекор қилди
17:20 / 02.07.2026
Исроилнинг Туркияга босими: геноцидни яшириш учун бошқаларни айблаш сиёсати
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026