Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Хитойда робот-полициячи хизматини бошлади
Хитойнинг Хэнань вилояти темир йўл вокзалида янги ходим – робот-патруль иш бошлади. У ХХР вокзалларида хизмат қилишни бошлаган биринчи робот номига эга бўлди, деб ёзмоқда China News Service агентлиги.
Хабарларга кўра, робот-полициячи Чжэнчжоу шаҳрининг тезюрар поездлар вокзалининг кутиш залида йўловчиларга хизмат кўрсатади.
Робот мустақил равишда патруллик қила олади, йўловчиларнинг юзини скан қилиб, шахсини аниқлайди. У, шунингдек, йўловчиларнинг саволларига жавоб бериши, ҳаво ҳароратини ўлчаб, ёнғин хавфидан огоҳлантириши мумкин.

Қайд этилишича, бир ҳафта мобайнида робот синов тариқасида ишлайди, шундан сўнг доимий тартибда тунги сменада фаолият кўрсатади.
2016 йил сентябрь ойида Хитойнинг Шэньчжэнь аэропортининг 3-терминалида AnBot патруль роботи иш бошлаган эди. Унинг баландлиги 1,49 метрни ташкил этади, вазни 78 килограммдир. Робот соатига 18 км тезликда ҳаракатлана олади. Машина 4та юқори ўлчамли камера билан жиҳозланган бўлиб, йўловчиларнинг юзини аниқлай олади. Уларнинг юз суратлари аэропорт хавфсизлик хизматларига юборилиши мумкин.


Мавзуга оид
08:43 / 11.06.2026
Жаҳон нефть савдоси маркази Осиёга кўчмоқда
22:15 / 09.06.2026
Хитойда илк марта одамга чўчқанинг иккита буйраги ва жигари муваффақиятли кўчириб ўтказилди
21:33 / 09.06.2026
Хитойнинг ўнлаб компаниялари Пентагоннинг қора рўйхатига киритилди
20:27 / 09.06.2026