Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Киберҳужумлар бўйича қайси давлатлар етакчилик қилмоқда?
Фото: Fotolia
2016 йилнинг тўртинчи чорагида киберҳужумлар энг кўп АҚШ, Буюк Британия ва Германия ҳудудидан амалга оширилган. Akamai интернет-компанияси олиб борган тадқиқотлар шундай натижа кўрсатди. РИА "Новости" шу ҳақида хабар берди.
2016 йилнинг охирги чорагида киберҳужумлар умумий сонининг камайиши фонида DDoS-ҳужумлар амалга оширилган IP-манзиллар сони сезиларли даражада кўпайган.
"DDoS-ҳужумлар амалга оширилган асосий мамлакатлар АҚШ (24 фоиз), Буюк Британия (10 фоиз) ва Германия (7 фоиз) ҳисобланади", - дейилади ҳисоботда. Тўртинчи ўринда - Хитой (6,2 фоиз), бешинчи ўринда эса Россия (4,4 фоиз) қайд этилган.
Тадқиқотда 2016 йилнинг илк уч чораги статистикаси ҳам келтирилган. Унда биринчи ўринни Хитой, иккинчи ўринни АҚШ ва учинчи ўринни Туркия, Тайвань ҳамда Буюк Британия эгаллаган.
Мавзуга оид
10:21 / 19.02.2026
Deutsche Bahn концерни кенг кўламли киберҳужумдан жабр кўрди
08:26 / 05.02.2026
Қишки Олимпиада: Италия Россия киберҳужумларини қайтарганини маълум қилди
18:27 / 04.02.2026
Марказий Банк тижорат банклари ва тўлов тизими операторларига киберҳужум содир этилмаганини маълум қилди
09:12 / 19.12.2025