Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Челси» ўз трансфер рекордини янгиламоқчи

«Монако» яримҳимоячиси Бернарду Силва тез орада фаолиятини «Челси» таркибида давом эттириши мумкин. Буни монегаскликлар вице-президенти Вадим Васильев ҳам тасдиқлади.
«Силвага «Челси»нинг қизиқиши борми? Ҳа, ҳа. Барчасига батафсил тўхталиб ўтирмоқчи эмасман, лекин айтишим мумкин бўлгани барча етакчи футболчиларимизга Европа грандларидан таклифлар мавжуд.
Келинглар, мавсумни якунлаб олайлик. Шундан сўнг лойиҳамизга баҳо берамиз ва бир қарорга келамиз. Ҳозир бор эътиборимиз жорий мавсумда муваффақият қозонишга қаратилган», – дея гапириб ўтди «Монако» вице-президенти.
Британининг The Times нашри берган хабарга кўра, «Челси» 22 ёшли португалиялик футболчига клуб сўраётган 80 миллион еврони тўлашга тайёр бўлиб турибди. Катта эҳтимол билан трансфер шу йил ёздаёқ амалга ошади.
Мавзуга оид
10:40 / 01.07.2026
Монакодаги портлаш бўйича терговда УХХ номи тилга олинди
09:25 / 30.06.2026
Монакодаги портлашда украиналик миллионер жабрланди
10:29 / 10.05.2026
«Сити» пойгага қайтди. Кун ўйинлари
23:28 / 23.04.2026