Жаҳон | 15:03 / 21.02.2017
9067
2 дақиқада ўқилади

Россия ЕХҲТ ДИИҲБнинг Осиё намунасини ташкил этиш ғоясини илгари сурмоқда

Россия Осиё сайлов органлари Ассоциациясига (AAEA) ЕХҲТнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ДИИҲБ) каби тузилмани ташкил этишни таклиф этмоқда. У Осиё минтақасидаги сайловларни кузатиш ишлари билан шуғулланган бўлар эди, деган Россия Марказий сайлов комиссияси аъзоси Николай Левичев РИА Новости агентлигига. 

У Ҳиндистон сайлов комиссияси томонидан ташкил этилган ва Уттаракханд штатида бўлиб ўтган маҳаллий сайловларни кузатиб қайтгач, шундай фикрни билдирган. Левичев сафари чоғида Ҳиндистон МСК ва ТИВ раҳбарияти, хусусан, ТИВ раҳбари биринчи ўринбосари Субраманиам Жайшанкар билан учрашган.

Унинг сўзларига кўра, гап ЕХҲТ ДИИҲБга ўхшаш тузилма ҳақида бормоқда. "Албатта, бу тез амалга ошадиган жараён эмас. Аммо, дунё ривожланмоқда, биз ҳам шунга мутаносиб равишда ҳаракатланишимиз керак", — деган Левичев. 

Левичевнинг қўшимча қилишича, бу механизм сайловлардаги халқаро кузатувчилар миссиясининг обрўли вакили бўлиши мумкин эди. 

Мавзуга оид