Жаҳон | 11:16 / 22.02.2017
9293
1 дақиқада ўқилади

Германия армияси аскарлари сони 200 минг кишига етказилади

Фото : AFP

Германия Қуролли кучлари – Бундесвер ҳарбий хизматчилари сонини 2024 йилгача 198 минг нафарга етказиш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда ГФР Қуролли кучлари матбуот хизмати хабар қилди. 

Қуролли кучларнинг ёрдамчи таркиби сонини 61 минг 400 кишига етказиш белгиланган.

"Бундесверга аввалгидан кўпроқ эҳтиёж бор. ИШИДга қарши кураш, Малини барқарорлаштириш ёки Болтиқбўйи мамлакатларида НАТО кучларини жойлаштириш", — дея мамлакат мудофаа вазири Урсула фон дер Ляйен сўзларини келтиради матбуот хизмати.

Яқин вақтгача Германия армиясида 166 минг 500 нафар аскар хизмат қилган. 2016 йил июнида бу рақам 168 минг 300 кишига етказилди. Бироқ, вазирлик раҳбариятининг фикрича, бу етарли эмас.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид