Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркиялик аёл фридайвинг бўйича жаҳон рекордини янгилади
Туркиялик Дарё Жан жума куни Австриядаги Вайсензае кўлининг музлаган сатҳи остида 120 метрга шўнғиб, энг узоқ фридрайвингни (сув остида нафас олмай туриш) амалга оширди ва Гиннеснинг рекордлар китобида янги рекордни қайд этди. Бу ҳақида DailySabah нашрида хабар берилди.
Жан франциялик Аврора Ассонинг 112,3 метрли рекордини ортда қолдириб, ўз ғалабасини турк байроғи билан нишонлади.
1 дақиқа ва 47 сония давомида 35 сантиметрли муз остида нафас олмай турган аёлни турмуш ўртоғи Тайфун Гучен, мураббий Аднан Янбай ва хавфсизликни таъминловчи ғаввослардан иборат жамоа қўллаб-қувватлади. Нотариус Йозеф Трампитч жараённи назорат қилиш учун иштирок этди.
Жан ўзининг декабрдаги рекордидан ҳам ўзиб кетди, ўшанда у Каш (Анталия)да 111 метрга шўнғиганди. Дарё бу рекордини 17 декабрь куни Кайсеридаги теракт натижасида ҳалок бўлганларга бағишлади (мусобақа ҳам шу куни бўлиб ўтган).
Мавзуга оид
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026
Туркияда 3 кунда 4 нафар ўзбекистонлик вафот этди
20:23 / 12.06.2026