Туркия Суриядан қачон кетиши маълум қилинди

Туркия Сурия ҳудудидан Манбиж олинмагунча ва ўз чегаралари яқинида хавфсиз ҳудуд барпо қилинмагунча кетмайди. Бу ҳақда Туркия президенти маслаҳатчиси Илнур Чевик маълум қилган.
"Манбиж ва унинг атрофидаги ҳудуднинг 80 фоизи Курд ишчилар партияси жангчилари назоратида бўлиб турибди. Туркия арабларни Манбижга қайтариш ва ҳудудни курд жангариларидан тозалаш учун барча ишни қилади. Манбиж эгаллангач, Туркия Суриядаги ҳарбий амалиётини якунлайди", — деган Чевик Туркия ва Россия муносабатларига бағишланган конферернция вақтида.
У Туркия ўзининг жанубий чегараларида 90 километрлик масофада хавфсиз ҳудуд барпо қилинишига эришмоқчи эканини қўшимча қилган.
"Латақия эса биз учун муаммо эмас. Латақия ҳамиша Сурия ҳукуматида бўлиб келган. Россия биз учун дўст давлат, биз Латақияда русларнинг ҳарбий базаси бўлишига қарши эмасмиз. Аксинча, у ерда русларнинг бўлиши минтақадаги барқарорликни таъминлайди", - деган Чевик.
Тавсия этамиз
Ўқитувчиларни овоз йиғишга мажбурлаган мактаб директори ишдан олинди
Ўзбекистон | 11:20 / 14.03.2025
Путин АҚШ ва Украинанинг 30 кунлик оташкесим таклифига рози бўлди
Жаҳон | 23:00 / 13.03.2025
“Хитой билан орамиз бузилишини истовчи давлатлар бор” – тармоқдаги долзарб мавзу ҳақида суҳбат
Ўзбекистон | 15:17 / 13.03.2025
«Credit House» иши: Минглаб одамлар уйсиз ва пулсиз қоляпти
Ўзбекистон | 12:30 / 13.03.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Трампнинг эҳтиётсизлиги АҚШ фонд бозорини қулатди — АҚШда кризис хавфи борми?
Жаҳон | 09:00
-
Эммануэл Макрон Европага «ядровий қалқон» таклиф этди
Жаҳон | 08:50
-
АҚШга кучли торнадо ёпирилди, ўнлаб қурбонлар бор
Жаҳон | 08:37
-
АҚШ Трамп буйруғидан кейин Ямандаги ҳусийчиларга авиазарбалар бермоқда
Жаҳон | 07:48
Мавзуга оид

19:18 / 06.03.2025
Ўжаланнинг чақириғи: Бу Эрдўғаннинг ҳокимиятини узайтирадими?

17:31 / 03.03.2025
Ўжаланнинг чақириғи: Туркияда курд исёнчилари қуролли курашни тугатмоқда

11:33 / 10.12.2024
Асад режими қулагач, Туркия Сурия шимолида курдлар билан жанг олиб бормоқда

08:32 / 09.12.2024