Жаҳон | 16:44 / 07.03.2017
6755
2 дақиқада ўқилади

Хитой Кореяда РҚМ тизимлари жойлаштирилишига қарши чоралар кўради

Хитой ҳукумати АҚШнинг THAAD русумли ракеталарга қарши мудофаа тизимларини Жанубий Корея ҳудудида жойлаштирилишига қарши чиқмоқда. Расмий Пекин шу муносабат билан ўз манфаатларини ҳимоя қилиш учун зарурий чоралар кўради, деб баёнот берган ХХР ТИВ расмий вакили Гэн Шуан.

Аввалроқ, Америка қуролли кучларининг Тинч океани қўмондонлиги раҳбари Корея ярим оролида THAAD батареясини жойлаштириш бўйича амалий ҳаракатлар бошланганини айтган эди. 

"Биз АҚШнинг THAAD РҚМ комплексларини Жанубий Кореяда жойлаштирилишига қаршимиз. Биз ўз хавфсизлик манфаатларимизни ҳимоя қилиш учун зарурий чораларни кўрамиз. Барча оқибатлар учун жавобгарлик АҚШ ва Корея зиммасидадир", — деган Гэн Шуан матбуот брифингида. 

Хитой ташқи сиёсат маҳкамаси расмий вакили томонларни РҚМ тизимларини жойлаштириш жараёнини тўхтатишга ва "нотўғри йўлдан кетмасликка" чақирган.

Маълумотларга кўра, THAAD қисмлари Осандаги ҳарбий базага стратегик ҳарбий-транспорт самолёти C-17да етказилган. Уларнинг орасида иккита ракета учириш мосламалари ҳам бор. 

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид