Жаҳон | 20:09 / 12.03.2017
8823
1 дақиқада ўқилади

Туркия вазири Нидерландияни "фашизм пойтахти" деб атади

Нидерландияга қўйилмаган Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғлу Франциянинг Мец шаҳридаги нутқида Нидерландияни "фашизм пойтахти" деб атади. Бу ҳақда Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда. 

"Демократия пойтахти деб аталувчи, мен буни қўштирноқ ичида гапиряпман,  Нидерландия аслида фашизм пойтахти", деб айтган Човушўғлу.   

Аввалроқ Эрдўған Нидерландия Туркия билан муносабатлар ўрнига парламент сайловларини афзал кўргани учун катта ҳақ тўлашини айтган.

Нидерландияда парламент сайловлари 15 март куни бўлиб ўтади. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид