Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
15 ёшли ўсмир 10 ёшли қизни бировнинг автомобилида уриб кетди
Ямало-Ненец автоном округининг Нида Надимский туманидаги қишлоқда 15 ёшли ўсмир машинада "сайр қилиш"га қарор қилди ва 10 ёшли қизчани уриб юборди. Бу ҳақида туман транспорт полициясига асосланиб, "Ura.ru" хабар берди.
Идора маълумотларига кўра, воқеа 12 март куни содир бўлган. Ўсмир ВАЗ-2107 автомобилини бошқараётган бўлган. У бошқарувни уддалай олмай, йўл четида кетаётган мактаб ўқувчисини уриб юборган.
Натижада қизча жароҳатлар ва мия чайқалиши гумони билан шифохонага жойлаштирилган. Ҳозирда полиция автомобиль эгаси шахси ва қандай қилиб вояга етмаган ўсмирнинг мазкур автомобиль рулига ўтиргани борасидаги тафсилотларга аниқлик киритмоқда.
Мавзуга оид
11:08 / 04.03.2026
Йўл безорилигини тарғиб қилувчи аккаунтлар блокланади — Рустам Жўраев
09:20 / 04.03.2026
Қатарда 11 ёшли ўзбекистонлик бола ЙТҲда вафот этди
10:06 / 01.03.2026
Тошкент вилоятида сувга оқизиб юборилган жасад 80 кунда топилди
08:00 / 01.03.2026