Жаҳон | 08:40 / 13.03.2017
4325
1 дақиқада ўқилади

Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари Key Resolve машғулотларини бошлади

Жанубий Корея ва АҚШ ҳарбийлари Key Resolve номли икки мамлакат ҳарбий бўлинмалари ўртасидаги қўшма ўқув машғулотларни бошлади. У Шимолий Корея билан зиддият кучайган бир вақтда бўлиб ўтмоқда, деб хабар қилган Ёнхап агентлиги. 

Таъкидланишича, 24 мартагача давом этадиган Key Resolve ўқув машғулотларида ҳарбий ҳаракатларни компьютер моделлаштирилишидан фойдаланилади. 

Жанубий Кореяга кўра, ушбу машғулотлар КХДРдан келиб чиқаётган таҳдидлар сабабли ўтказилмоқда. Пхеньян маъмурияти 12 февралда қаттиқ ёқилғида ўрта масофага учувчи «Пуккиксон-2» баллистик ракетани синовдан ўтказган эди.

Толиб Раҳматов
Тайёрлаган Толиб Раҳматов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид