Жаҳон | 21:29 / 16.03.2017
7938
2 дақиқада ўқилади

Назарбоев муддатидан аввалги сайловлар ҳақидаги саволга жавоб берди

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев мамлакат парламенти депутатларининг муддатидан аввалги сайловлари ҳақидаги саволга жавоб берди. Бу ҳақида "Tengrinews" хабар берди.

"Яхши ибора бор: янги сайловлар ва тўйдан кейин ҳар доим ҳам ўзинг истаганингга эришавермайсан. Нима учун одамлар янги сайловларни қизиқиш билан кутишади? Парламент 2021 йилгача сайланган ва у ўз муддатини ўтайди", - деди Назарбоев журналистларнинг саволларига жавоб берар экан.

Назарбоев 16 март куни бир қатор оммавий ахборот воситалари вакиллари билан учрашиб, уларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Унда "Казахстан", "Хабар", "МИР" телеканаллари, "Айқын" газетаси, Esquire журнали ҳамда "Казинформ" ахборот агентлиги иштирок этди. 

Давлат раҳбари журналистлар билан "Қозоғистоннинг учинчи модернизацияси: глобал рақобатбардошлик" дастурини амалга ошириш доирасида мамлакат иқтисодиётини трансформациялаш жараёнининг бир қатор жиҳатлари, аксилкоррупция фаолияти масалалари, жорий сиёсий модернизация босқичининг хусусиятлари, Қозоғистоннинг БМТ Хавфсизлик Кенгашининг нодоимий аъзоси сифатидаги ташқи сиёсий устувор йўналишлари, шунингдек бошқа бир қатор муҳим мавзуларни муҳокама қилди. 

Мавзуга оид