Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Истанбулда қўнмоқчи бўлган икки самолётга чақмоқ урилди
Истанбулдаги Отатурк номидаги аэропортга қўнмоқчи бўлган иккита самолётга чақмоқ урилди. Бу ҳақда Dogan ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Ахборот агентлиги маълумотларига кўра, чақмоқ биринчи самолёт корпусига урилганда, диспетчерлар бу ҳақда иккинчи самолёт учувчисига хабар беришган.
Иккинчи самолёт учувчилари бундан қочиш учун қўниш олдидан қўшимча айланага кетишга қарор қилишган, бироқ чақмоқ барибир самолётга урилган.
Шунга қарамасдан, икки самолёт ҳам муваффақиятли қўна олган. Воқеа оқибатида жабрланганлар борлиги ёки самолётлар шикастлангани ҳақида ҳеч нарса маълум қилинмаган.
Мавзуга оид
23:14 / 10.04.2026
Президент Бухорода янги аэропорт қурилиши билан танишди
15:36 / 07.04.2026
Истанбулда Исроил консулхонаси олдида отишма рўй берди
20:48 / 05.04.2026
АҚШ Эрон билан уруш давомида еттита самолётини йўқотди – ОАВ
19:27 / 05.04.2026