Жамият | 18:36 / 21.03.2017
14712
1 дақиқада ўқилади

Видео: Ламанинг кутилмаган ташрифи болакайни эсанкиратиб қўйди

Америкалик Жейсон Женсен турмуш ўртоғи ва фарзандлари билан Мемфис яқинида жойлашган Теннеси сафари-паркига ташриф буюрди. У ўғлининг оилавий автомобиль ёнига келган ламани овқатлантираётганини тасвирга олаётган эди.

Бироқ бир неча сониядан сўнг Жейсоннинг аёли автомобилнинг бошқа томонидан келган лама қачон унга навбат келишини кутиб ўтирмай, деразадан бошини суқиб, Трей исмли иккинчи ўғилнинг қўлидаги идишидан озиқлана бошлаганига эътибор қаратди. Жониворнинг бундай қилишини кутмаган болакай қўрқиб кетиб, йиғлай бошлади. 

20 март куни Жейсон ўзининг Youtube-каналида видео тақдим этди, Reddit фойдаланувчилари унга эътибор қаратишди. Ролик жуда тез тарқалиб кетди, отаси эса эртасига Трейнинг ўз машҳурлигига муносабати акс этган видео билан бўлишди. 

Мавзуга оид