Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўзаро ҳамкорликни кенгайтиради
2017 йил 23-25 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги делегацияси Ўзбекистон-Ҳиндистон вазирликлараро маслаҳатлашувларида иштирок этиш доирасида Деҳли шаҳрида бўлди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Делегация Ҳиндистон республикасининг ташқи ишлар давлат вазири Мубашшар Жавад Акбар, савдо ва саноат вазирлиги давлат котиби Рита Теотия, “Ҳиндистон-МДҲ” савдо-саноат палатаси президенти Ражан Мадҳу, Ҳиндистон савдо-саноат палаталари Ассоциацияси президенти Сандип Жажодия, Ҳиндистон савдо-саноат палаталари федерацияси бош директори Амбика Шарма билан икки томонлама учрашув ва музокаралар ўтказди.
Музокаралар чоғида иқтисодий ва бошқа соҳадаги аниқ қўшма лойиҳаларни амалга оширишга урғу берган ҳолда Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги муносабатларнинг ҳозирги ҳолати ва ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Мавзуга оид
10:17
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
14:46 / 15.07.2026
Парламентлараро иттифоқ Ўзбекистон тажрибасини намуна сифатида кўрсатди
22:47 / 09.07.2026
Ҳиндистон Хитойни ортда қолдириб, Россия нефтининг асосий харидорига айланди
08:50 / 08.07.2026