Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Моуриньо: Неймарни «Барселона»дан харид қилиш хомхаёл
«Манчестер Юнайтед» устози Жозе Моуриньо «Барселона» ҳужумчиси Неймарни харид қилиш имкони йўқлиги ҳақида фикр билдирди.
«Мен ҳар доим фаолиятим давомида ҳар бир нарсага прагматик ва объектив ёндашишга уринганман. Неймарни харид қилиш — хомхаёл. “Барселона”дек жамоа бу футболчини йўқотишни истмайди ва йўқотмайди.
Лионель Месси ҳамон ёш, келажакда уни ажойиб йиллар кутмоқда. Бироқ, у салкам 30га яқинлашди. Неймар эса Лионелдан кейин “Барселона”нинг асосий юлдузи бўлади. Ўйлашимча, Неймар билан шартнома имзолаш сейфга кириш билан баробар. Имконсиз», — дея Моуриньо сўзларидан иқтибос келтиради ESPN Brasil.
Мавзуга оид
19:28 / 08.07.2026
Афсоналарнинг кўз ёшлари ва Трампни тролл қилган Белгия. ЖЧда 1/8 финалнинг асосий воқеалари
16:40 / 06.07.2026
Неймар Бразилия миллий жамоаси билан хайрлашди
11:49 / 25.06.2026
ЖЧда 14-кун. Неймар майдонга қайтди, Корея ютқазиб қўйди
17:44 / 08.06.2026