Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия суриялик қочқинларга 25 млрд доллар сарфлади
Туркия дунёда энг кўп сондаги қочқинларни қабул қилган давлат ҳисобланади. Бугунги кунгача Туркия қочқинлар эҳтиёжларига 25 млрд долларга яқин маблағ сарфлаган. Бу ҳақда "Анадолу" ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Сурияда фуқаролик уруши вақтида мамлакатнинг 20 млн лик аҳолисидан 13,5 млни жиддий муаммолар ва хавфсизликка таҳдидларга дуч келди. Охирги 7 йилда Суриядан қўшни давлатларга 4,9 млн киши кўчиб ўтган.
"Анадолу" ахборот агентлигига Туркия ҳукумати ҳузуридаги фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва улар оқибатларини бартараф этиш бошқармасида (AFAD) маълум қилинишича, Туркияда қочқинлар учун 26 та марказ ташкил этилган. Бу марказларда уларга ҳар томонлама кўмак кўрсатилади ва касбий тайёргарлик курслари фаолият юритади.
AFAD ўсиб келаётган сурияликларнинг таълимига катта эътибор қаратади. Қочқинлар лагерларида 82 минг суриялик бола таълим олмоқда. Бундан ташқари, Туркия таълим вазирлиги кўмагида болалар боғчалари ва мактаблар 510 минг суриялик болани қабул қилган.
Қочқинлар марказларидаги касбий тайёргарлик курсларини 150 минг суриялик тамомлаган.
Мавзуга оид
22:21 / 29.06.2026
Истанбул оролга айланиши мумкин: Қора ва Мармар денгизлари ўртасида янги канал қурилмоқда
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
18:17 / 15.06.2026
Туркиянинг зилзиладан жабрланган Ҳатай вилоятида Ўзбекистон маҳалласи очилди
15:55 / 13.06.2026