Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пиёдани уриб юбориб, воқеа жойидан қочган ҳайдовчи ушланди
Номаълум ҳайдовчи автомашинани Фарғона вилояти Тошлоқ туманининг Бешолиш маҳалласида бошқариб кетаётиб, пиёда 1977 йилда туғилган фуқарони уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.
Жабрланувчи воқеа жойида ҳаётдан кўз юмган.
Ушбу ҳолат бўйича жиноят иши қўзғатилиб, ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида мазкур йўл-транспорт ҳодисасини шу туманда яшовчи 1986 йилда туғилган фуқаро Камаз-5511 русумли автомашинада содир этгани аниқланди.
“Гумонланувчи ушланиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда”, - дейилади хабарда.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026