Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада электр корхонаси раҳбари 415 миллион сўмни ўзлаштирди
Фарғона вилояти Тошлоқ тумани электр корхонаси раҳбари бошчилигидаги жиноий гуруҳ 415 миллион сўмдан ошиқ маблағни ўмарган. Бу ҳақда “Ҳуқуқ” газетаси ёзмоқда.
Маълум қилинишича, жиноий гуруҳга электр корхонаси раҳбари билан бирга унинг ўринбосари, бош ҳисобчи ва бош муҳандис кирган. Электр корхонаси раҳбарлари уч йил давомида “Uzpaynet” шохобчасига фуқаролардан тўлов сифатида топширилган нақд пулни ўзлаштириб келган. Кирим қилинмасдан ўзлаштирилган квитанциялар сони 6000 га яқин экани маълум қилинган. Электр корхонаси раҳбарлари, шунингдек, улгуржи ва чакана истеъмолчилардан қарзларни ундиришга ҳам лоқайдлик қилган.
Хабарга кўра, Тошлоқ тумани электр корхонаси раҳбарларига давлат етказилган 415 миллион сўм маблағни қайтариш мажбурияти юкланиб, озодликдан маҳрум этиш жазоси тайинланган.
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026