Жаҳон | 00:41 / 07.04.2017
5565
1 дақиқада ўқилади

Туркия АҚШнинг Суриядаги ҳарбий операциясини қўллаб-қувватлашга тайёр

Фото: RIA

Анқара АҚШнинг Суриядаги эҳтимолий ҳарбий операциясини қўллаб-қувватлайди, деб маълум қилди Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған.  

Аввалроқ CNN телеканали манбага иқтибос келтирган ҳолда АҚШ президенти Дональд Трамп конгресс аъзоларига Идлибдаги кимёвий ҳужумдан кейин Сурияга қарши ҳарбий чоралар қўллашни кўриб чиқаётганини маълум қилгани ҳақида хабар берганди.   

"Трампнинг Суриядаги вазиятга аралашиши ҳақидаги сўзлари қуруқ сўзлар бўлиб қолмасин. Агар АҚШ операцияга борса, биз уни қўллаб-қувватлашга тайёрмиз", деб айтган Эрдўған Kanal 7 телеканали эфирида. 

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид