13:04 / 10.04.2017
10343

Дунёдаги геосиёсий кескинлик нефть нархини оширмоқда

Дунё геосиёсат майдонида кескинлик ошгани нефть нархига ижобий таъсир кўрсатмоқда. 10 апрель кунги савдоларга оид маълумотлар шундан дарак бермоқда. 

Тошкент вақти билан соат 10:12даги июнь ойида етказиб бериш шарти билан амалга оширилган фьючерс савдоларда Шимолий денгизнинг Brent навли нефти 0,22 фоиз қимматлашиб, бир баррели 55,36 долларни ташкил этди. WTI нефтининг май ойи фьючерслари 0,34 фоиз қимматлашиб, бир баррели 52,42 долларга етган. 

"Шубҳасиз, нефть геосиёсий хавотирлар сабабли қимматлашмоқда", — дея NAB Group иқтисодчиси Фин Зибелл фикрини келтиради The Wall Street Journal нашри. 

Нефтнинг кескин қимматлашувига Baker Hughes компаниясининг Америкадаги нефть қазиб олиш бурғуларига доир маълумотлар имкон бермади. Ўтган ҳафта якунларига кўра, АҚШдаги нефть қазиб олувчи бурғулар сони 15 донага ортиб, жами 893 донага етган. 

Top