Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фарғонада имом-хатибларнинг ўқув-семинари бўлиб ўтди
Фарғона шаҳридаги рус драма театрида вилоят имом-хатиблари ва ноибларининг касбий маҳоратини оширишга бағишланган ўқув-семинари ташкил этилди.
Вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан ҳамда тасдиқланган режаси асосида ташкил этилган мазкур семинарда вилоятдаги имом-хатиблар, ноиблар, диний идора вакиллари, жамоатчилик ҳамда оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Ўзбекистонда 130 дан зиёд миллат ва элат вакиллари тинч-тотув яшаб келмоқда. Уларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш борасида кўплаб ишлар амалга оширилмоқда.

Ҳозирги таҳликали замон бу йўналишдаги ишларни янги босқичга олиб чиқишни тақозо этади. Шу боис йиғилишда вилоятдаги имом-хатиблар ва ноиблар томонидан халқлар ўртасидаги дўстлик ва биродарлик, ҳамкорликни янада кучайтириш, таъсирчан тар¬ғибот усулларидан фойдаланиш, айниқса, ёшларимизни миллатлараро тотувлик руҳида тарбиялашга алоҳида эътибор қаратишлари таъкидланди.
Семинарда Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, ҳуқуқбузарликлар ва жиноятчиликнинг олдини олишда диний ходимлар олдида турган долзарб вазифалар ҳамда дунёда кечаётган ижтимоий-сиёсий жараёнлар таҳлили, мамлакатимизда тинчлик-осойишталикни сақлаш борасидаги устувор масалалар ҳам муҳокама этилди.

Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Қ.Имомов иштирок этди ва сўзга чиқди.
Шоҳидбек Аслонов
Муслимбек Тўланов олган сурат
Мавзуга оид
08:24 / 04.06.2026
Фарғонада мембранали сув ҳавзасида бир киши чўкиб кетди
16:15 / 23.05.2026
“Мақсад сари” шина тортган бола: унинг отасига чора кўрилиши мумкин
08:24 / 20.05.2026
Фарғона ва Наманганда йирик миқдордаги наркотик моддалар мусодара қилинди
11:41 / 19.05.2026