Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Эрдўған ЕХҲТни "ўз ўрнини билиш"га чақирди
Фото: Yasin Bulbul/Presidential Press Service via AP
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған ЕХҲТ "ўз ўрнини билиши" кераклигига ишора қилди. Associated Press агентлиги шу ҳақида хабар берди.
"Биринчидан, ўз ўрнингизни билинг! Биз сиз тайёрлаган сиёсий мотивланган ҳисоботларингизга қулоқ тутмаймиз", - дейди Эрдўған.
Гап шундаки, ЕҲҲТнинг демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси Туркиядаги референдумнинг Европа Кенгаши стандартларига мувофиқ бўлмаганини айтишган. Халқаро кузатувчилар референдумнинг техник томони яхши ташкиллаштирилган, бироқ сайловчиларга ислоҳотларнинг асосий қоидалари ҳақидаги холис маълумотлар тақдим этилмаган, деган хулосага келишган.
Туркияда бўлиб ўтган референдумда конституцияга тузатиш киритиш тарафдорлари ғолиб бўлди. Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, 51,3 фоиз фуқаро республика конституциясига ўзгаришлар киритиш учун овоз берган. Конституцион ўзгаришлар, хусусан, Туркияда парламент бошқарувидан президентлик бошқарув шаклига ўтишни кўзда тутади. Бош вазир лавозими бекор қилинади, президент вице-президент, вазирлар, судья ва прокурорлар Коллегияси аъзоларининг бир қисмини тайинлаш ҳуқуқига эга бўлади.
Мавзуга оид
19:44 / 25.04.2026
АҚШ–Эрон уруши фонида Туркия нега асабийлашмоқда?
18:07 / 25.04.2026
Эрон уруш туфайли ёпилган халқаро авиақатновларни қайта тиклади
23:00 / 24.04.2026
Туркияда 15 ёшдан кичик болаларга ижтимоий тармоқларга кириш тақиқланди
22:57 / 23.04.2026