Назаров миграция агентлиги раҳбарлигидан кетди, вақтинчалик раҳбар иш бошлади

Ўзбекистон Меҳнат вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси масалалари агентлиги раҳбари Улуғбек Назаров ўз лавозимини тарк этган. Бу ҳақдаги маълумотни агентлик вакили «Кун.uz» мухбири билан суҳбатда тасдиқлади.
Манбанинг маълум қилишича, Асамов Ҳожибахлил Фазлитдинович агентликка вақтинчалик раҳбар сифатида тайинланган.
Бу ўзгариш агентлик Жанубий Кореяда ишлашни истовчиларни рўйхатга олиш бўйича март ойи охири ва апрель ойи бошида ўтказган тест синовларида тушунмовчиликлар рўй бериши ҳамда бунинг ортидан жамоатчиликнинг норозилиги келиб чиқиши фонида рўй берди.
17 апрель куни «Кун.uz» манбаси агентлик биносида бўлган ва агентлик раҳбари ишдан кетгани ҳақидаги дастлабки ахборотни аниқлаганди.
Бугун эса Миграция агентлиги ўтказган рўйхатга олиш ва тест синови натижалари бекор қилингани ҳақида маълум бўлди.
Жанубий Корея - қулфланган диёр. Миграция агентлигининг тўрт кунлик томошаси
Рўйхатга олиш натижалари Жанубий Кореяда ишлаш истагидаги «талабгорларнинг билимини синаш жараёни қатнашчилар орасида кўплаб англашилмовчиликлар ва норозиликларга сабаб бўлгани» туфайли бекор қилинган.
Рўйхатга олиш санаси ва тартиби ҳақида кейинроқ расман маълумот берилади.
Тавсия этамиз
Ўзбекистон Mobiuz компаниясини халқаро сотувга қўйди
Ўзбекистон | 23:10 / 09.06.2025
Тошкентда илк BRT тизими: у қандай кўринишда бўлади?
Ўзбекистон | 20:17 / 07.06.2025
Бир нечта ташкилотлар Enter Engineering компаниясини судга берди
Ўзбекистон | 17:39 / 07.06.2025
Хатолар улғайтирган жамоа. Ўзбекистоннинг мундиал сари узоқ йўли ҳақида
Спорт | 15:27 / 07.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
Глобал қочқинлар сони 2011 йилдан бери биринчи марта камайди – БМТ
Жаҳон | 23:02
-
Флорида губернатори намойишчиларни автомобилда уриб юбориш мумкинлигини айтди
Жаҳон | 23:01
-
Янги Тошкентда «Петербург маҳалласи» бўлади
Ўзбекистон | 22:28
-
Бухоро вилояти ҳокими ҳужжати йўқ бинони “ичидаги одами билан кўмиб ташлаш”ни буюрди
Ўзбекистон | 21:52
Мавзуга оид

14:24 / 24.03.2023
Меҳнат миграцияси соҳасида ҳамон “эски тос, эски тоғора”. Яширин ўйинлар мамлакат зарарига ишлаяпти

12:32 / 12.03.2023
Миграция агентлиги Россияда ишлаётган ўзбекистонликларни огоҳликка чақирди

20:15 / 09.08.2022
Пермдаги ўзбеклар Украинадаги урушда қатнашишга даъват қилинди. Миграция агентлиги оқибатлардан огоҳлантирди

10:56 / 26.07.2022