Фан-техника | 23:20 / 19.04.2017
15989
2 дақиқада ўқилади

Фотожамланма: Шангҳайда нуфузли халқаро автосалон очилди

19 апрелда Шангҳайда Кўргазмалар ва конгресслар миллий марказида нуфузли халқаро автосалон Auto Shanghai очилди. Кўргазма 19 ва 20 апрель кунлари матбуот учун очиқ бўлади. 17-маротаба ўтказилаётган ушбу автосалон кенг омма учун 21-28 апрель кунлари ўз ишини бошлайди. Кўргазма майдони 350 минг квадрат метрни ташкил қилади. 

Аввалги, 2015 йилда ўтказилган кўргазмада 928000 минг киши 1300 та автопремьера гувоҳи бўлганди. Бу намойишлар 18 та давлатдан 1185 та компания томонидан ўтказилганди. Ўшанда кўргазмага 2150 та ОАВдан 10 мингга яқин журналист ташриф буюрган.  

Қуйида жорий кўргазмада намойиш қилинган энг қизиқарли моделлар суратлари келтирилган.

Changan Yuyue концепти

Volkswagen I.D. CROZZ концепт-кари

Volkswagen I.D. Crozz концепти интерьери

Ford GT

Nissan Vmotion 2.0 концепти

Dongfeng AX4

Nissan компанияси стендида 

BMW X2

Citroen CXperience Concept 

Skoda Vision E концепти интерьери

Toyota WAY

Suzuki Ignis

Nio EP9 

Toyota Fun

SsangYong Tivoli XLV

Мавзуга оид