Жаҳон | 15:03 / 19.04.2017
6029
1 дақиқада ўқилади

Ҳиндистонда автобус дарёга қулади, жуда кўп қурбонлар бор

Ҳиндистон шимолидаги Химачал-Прадеш штатида автобуснинг Тонс дарёсига қулаши оқибатида 44 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда ANI агентлиги хабар бермоқда.

Хабарга кўра, автобусда 50дан ортиқ йўловчи бўлган. Ҳодиса юз берган жойга қутқарув хизматлари етиб борган.

Аввалроқ Ҳиндистоннинг Манипур штатида автобус иштирокида юз берган йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида 10 киши ҳалок бўлиб, 25 инсон жароҳатлангани ҳақида хабар бергандик

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид