Жамият | 12:40 / 22.04.2017
4621
1 дақиқада ўқилади

"Тяньчжоу-1" ва "Тяньгун-2" лабораторияси фазода ўзаро бирлашди

Хитойнинг фазовий юк кемаси "Тяньчжоу-1" ("Фазо кемаси-1") ва "Тяньгун-2" ("Фазо саройи-2") лабораторияси фазода ўзаро бирлашди. 

Унинг бирлашуви автоматик равишда маҳаллий вақт билан 12:16да амалга ошган. Бу жараён Хитой марказий телевидениеси орқали намойиш этилган. 

Хитой 20 апрель куни Хайнан вилоятидаги Вэнчан космодромидан учирилган "Чанчжэн-7" ракета ташувчиси ёрдамида Хитойнинг биринчи миллий юк ташувчи фазо кемаси "Тяньчжоу-1"ни учирган эди.

У бортида 6 тонна юкни олиб чиқди. Юклар орасида "Тяньгун-2" лабораторияси учун ёқилғи ва бошқа ускуналар бор эди. 

Мавзуга оид