Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
NASA олимлари Ерга ўхшаш муз билан қопланган экзосайёрани аниқлашди
Фото: NASA
Америка Аэронавтика ва фазовий кенгликларни тадқиқ қилиш Миллий бошқармаси (NASA) аввал маълум бўлмаган экзосайёрани аниқлади. У Ер вазнига тенг оғирликда бўлиб, ўз юлдузидан Ер ва Қуёш ўртасидаги масофага тенг узоқликда жойлашган. Бу ҳақда NASA сайтига жойлаштирилган хабарда маълум қилинган.
"Ушбу музли сайёра микролинзалаш (узоқдаги объектларни бошқа фазовий жисмларга қайтувчи ёруғлиқ нури манбасини топиш) усули ёрдамида аниқланган энг кичик сайёрадир", - дейган NASA ходими Йосси Шварцвальд.
Бошқармага кўра, Ер ва OGLE-2016-BLG-1195Lb номини олган сайёра ўз қуёшларидан бир хил масофада жойлашган. Бироқ, янги сайёра жуда заиф бўлгани боис, у ерда ҳаёт бўлиши даргумон. Шунга қарамай, мазкур кашфиёт, галактикамиздаги бошқа сайёралар тизимини ўрганишда қўл келади, деб уқдирмоқда NASA.
Мавзуга оид
16:13 / 18.04.2026
“Қўрқув бўлиши табиий, аммо бу сизни тўхтатмасин”, — 17 ёшида NASA ва SpaceX билан космик лойиҳани амалга оширган Акбар ҳикояси
20:59 / 16.04.2026
Оқ уй «олимларнинг сирли ўлими ва ғойиб бўлиши» ҳақидаги маълумотларни текширади
17:28 / 08.04.2026
Ер «ботиши» ва Қуёш тутилиши. NASA Ой орбитасидан олинган ноёб кадрларни намойиш этди
08:47 / 07.04.2026