Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия Россия билан С-400 борасида келишувга эришди
Туркия ва Россия С-400 тизимларини харид қилиш бўйича бир тўхтамга келди. Эндиликда, унинг қиймати ва биргаликда ишлаб чиқариш масалалари ўрганиб чиқилмоқда. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлут Чавушўғли журналистларга маълум қилди.
"Биз С-400 билан боғлиқ барча мавзуларда музокараларни давом эттираяпмиз. Уни ҳамкорликда ишлаб чиқиш ва нархи хусусидагилар шулар жумласидан. Бир қарашда биз келишиб олдик, бироқ техник масалалар бўйича бирор нарса дея олмайман", - дея вазир сўзларини келтиради Milliyet газетаси.
Чавушўғли, шунингдек, Туркия Россиянинг зенит-ракета тизимларини харид қилиши, "ўзининг ҳаво ҳужумидан мудофаа имкониятларини кучайтириши лозим"лигини айтган.
Туркия ва Россия С-400 тизимларини харид қилиш бўйича музокаралар олиб бораётгани ўтган йил ноябрь ойида маълум бўлганди. Шу йилнинг март ойида эса, "Ростех" давлат корпорацияси Сергей Чемезов, Туркия С-400 ЗРТ каби қурол-яроғларни харид қилиш учун Россиядан кредит олиш мақсадида эканини билдирган эди.
Мавзуга оид
09:32 / 20.06.2026
Бокуда саккиз нафар Россия фуқароси қамоқ жазосига ҳукм қилинди
22:13 / 19.06.2026
Зеленский Лукашенкога ультиматум қўйди ва уни бажариш учун бир ҳафта муҳлат берди
17:32 / 19.06.2026
Туркияда ўлдирилган ўзбек аёллари: фожиа қаерда бошланяпти?
12:13 / 19.06.2026